GPS тизимидаги носозликларга Россиянинг алоқаси борми?

GPS тизимидаги носозликларга Россиянинг алоқаси борми?

Кремль GPS тизимидаги носозликларга Россиянинг алоқадорлиги ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У барча керакли маълумотлар экспертлар ёки Россия мудофаа вазирлигида бўлишини қайд этди.

«Ҳамма нарсада Россияни айблаш тенденцияси борлигини биласизлар. Одатда, бундай айбловлар асосга эга бўлмайди», — деб қўшиб қўйди Песков.

Аввалроқ финляндиялик ҳарбийлар НАТОнинг Trident Juncture машғулотлари вақтида мамлакатнинг қутборти ҳудудида GPS тизими фаолиятида носозликлар юз берганини қайд этишганди. Финляндия бош вазири Юха Сипиля мазкур навигация тизими носозликлари ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини билдирганди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!