Горбачёв: "СССР қуламаганида, дунё янада яхшироқ бўларди"

Горбачёв: "СССР қуламаганида, дунё янада яхшироқ бўларди"

СССРнинг сўнгги раҳбари, собиқ президент Михаил Горбачёвнинг айтишича, агар Совет Иттифоқи сақланиб қолса, дунё яхши бўларди. У ўз фикрини Британиянинг The Times газетасига берган интервьюсида билдирди.

«Aгар Иттифоқ сақланиб қолса, дунё яхши бўларди, деб ўйлайман. Бу янада барқарор, хавфсизроқ, адолатли бўларди», – деди у.

Горбачёвнинг сўзларига кўра, у СССРнинг қулашини хоҳламаган, аммо 1991 йил августидаги муваффақиятсиз тўнтаришдан кейин Иттифоқни "тугатишган".

"Мамлакатни қайта қуриш вайрон қилмаган, – дея қўшимча қилди у. – Бироқ, СССРдаги ислоҳотлар кечиктирилди; марказсизлаштириш ва заиф иқтисодий сиёсат ҳам салбий рол ўйнади. Горбачёвнинг таъкидлашича, унинг ҳукмронлиги даврида ҳам муваффақиятлар бўлган: совуқ уруш тугади, AҚШ билан ядро қуролсизланиш тўғрисидаги шартнома тузилди, Совет фуқароларига сўз эркинлиги ҳуқуқи берилди.

Aпрель ойида Горбачев Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси (ГКЧП) аъзоларини 1991 йил август тўнтаришидаги воқеалардан фойдаланиб, мамлакатни парчалаш учун қайта қуриш бузилганлиги ва Совет Иттифоқи қулаганлиги учун айбдор деб айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!