Горбачёв АҚШнинг бўлажак Президентига Россия билан боғлиқ маслаҳат берди

Горбачёв АҚШнинг бўлажак Президентига Россия билан боғлиқ маслаҳат берди

Собиқ Совет етакчиси Михаил Горбачёв АҚШдаги президентлик пойгасининг бўлажак ғолибини Россия президенти Владимир Путин билан кечиктирмасдан учрашишга чақирди.

Бу ҳақда “The Times” хабар бермоқда.

Горбачёвнинг айтишича, ядровий қуролланиш пойгаси билан боғлиқ вазият жуда хавотирли ва бу назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Шу сабабли, сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, АҚШ ва Россия "ҳозирги музлаган ҳолатдан чиқиш учун" мулоқотни қайта бошлашлари керак.

"Бизга ҳар икки мамлакат президентларининг кучли қадами керак", дейди СССРнинг собиқ президенти.

Горбачёв, шунингдек, 1980-йилларнинг ўрталарида, ҳокимият тепасига келганида, Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳозирги замонга қараганда анча мураккаб бўлганлигини, бироқ томонлар ўзаро ишонч, тушуниш ва муносабатларни ўрнатиш орқали чиқиш йўлини топишга муваффақ бўлишганини қўшимча қилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!