Google Хитой ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги айбловларни рад этди

Google Хитой ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги айбловларни рад этди

Google компанияси ХХР ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги айбловларни рад этди.

"Аввал айтганимиздек, биз Хитой ҳарбийлари билан ишламаймиз", - дейилади компания баёнотида.

Аввалроқ миллиардер ва инвестор Питер Тиль ФҚБ ва МРБ Google компаниясига нисбатан текширув ўтказиши кераклигини айтганди. Тилнинг сўзларига кўра, хитойлик агентлар компания раҳбарияти ва сунъий онг воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи жамоа ичида бўлиши мумкин. 

Йирик IT-компаниялардан бўлган Palantir асосчиси Жо Лондсдейл Google компаниясини "ватанпарвар эмас" деб атади ва ХХР ҳукумати унинг лойиҳаларида иштирок этаётганлигини билдирди.

 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!