"Google"нинг Россиядаги шўъбаси «банкрот» бўлди

"Google"нинг Россиядаги шўъбаси «банкрот» бўлди

Google ўз ходимларининг аксариятини Россиядан Дубайга олиб кетмоқда деб ёзмоқда The Wall Street Journal. Россия идорасининг баъзи ходимлари Россияда қолишни ва ишдан кетишни танлаган.

«Россия расмийлари томонидан Google'нинг Россиядаги банк ҳисобини ҳибсга олиш бизни Россиядаги офисимизни бошқаришни, жумладан, россиялик ходимларни ёллаш ва уларга ҳақ тўлаш, етказиб берувчилар ва сотувчиларга маош тўлаш ҳамда бошқа молиявий мажбуриятларни бажаришни имконсиз қилди», — дейилади WSJ хабарида.

Google Россиядаги хизматларидан - қидирув, YouTube, хариталар ва Gmail хизматларидан фойдаланишни давом эттиришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!