Google’нинг Нью-Йоркдаги офисида 22 ёшли дастурчи жонсиз ҳолда топилди

Google’нинг Нью-Йоркдаги офисида 22 ёшли дастурчи жонсиз ҳолда топилди

22 ёшли Скотт Крульчик Google компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида жонсиз ҳолда топилди, деб хабар берди NY Post. Унинг жасадини кеч соат тўққизларда фаррош кўриб қолган.

Маълум қилинишича, унинг танасида ҳеч қандай жиноий ёки зўравонлик излари топилмаган. Полициядаги манбаларнинг сўзларига кўра, унда ҳеч қандай сурункали касаллик бўлмаган ва ўлим сабабини шифокорлар аниқлашади.

Крульчик Google’да шу йилнинг августида иш бошлаган бўлган. Бунга қадар у Facebook’да амалиёт ўтаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!