Гонконгдаги уй ҳайвонларида яна коронавирус аниқланди

Гонконгдаги уй ҳайвонларида яна коронавирус аниқланди

Гонконгда уй ҳайвонлари орасида яна коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва табиатни муҳофаза қилиш департаменти хабарига кўра, ушбу вирус шаҳарнинг турли ҳудудларидаги Шотландия мушуклари ва Йоркшир итларида тасдиқланган.

Таъкидланишича, ушбу ҳайвонларнинг эгалари изоляция қилинган, чунки улар коронавирус билан касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлишган. Уй ҳайвонлари ҳам ҳайвонлар учун махсус карантин марказига жойлаштирилган. Мушук ва итлар ҳеч қандай аломат кўрсатмасдан CОVID-19 учун мусбат натижа кўрсатган тест-синовидан ўтишган.

Гонконгда жами олтита уй ҳайвонлари коронавируси қайд этилган. Дунёда биринчи марта уй итининг коронавирусни юқтириш ҳолати Гонконгда 23 январ куни аниқланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!