“Голос”да иштирок этиш менинг орзуим эди

“Голос”да иштирок этиш менинг орзуим эди

Россиянинг “Первый канал” телеканалида намойиш қилинадиган “Голос. Дети” кўрсатувида яқинда ўзбекистонлик иштирокчи – тошкентлик 13 ёшли ўсмир чиққани маълум бўлди.

Фирдавс Авезов Тошкент шаҳри 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби, шунингдек, В.А.Успенский номидаги Республика махсус мусиқа мактаби ўқувчисидир.

Фирдавс билан боғландик, ва у 4 ёшидан бошлаб қўшиқ куйлаши ҳақида сўзлаб берди.

“Голос. Дети” лойиҳасида иштирок этиш менинг азалий орзуим эди. Болалигимдан бу танловда қатнашишни жуда хоҳлардим”, – деди у.

Фирдавснинг сўзларига кўра, у энг кўп Майкл Жексон ижодидан илҳомланган. “Голос”да эса менга биринчи навбатда рақиблар ёқди. “Ҳаммаси зўр йигитлар экан”, деди ёш мусиқачи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!