Голливуднинг машҳур овоз режиссёри ўзбек фильмида

Голливуднинг машҳур овоз режиссёри ўзбек фильмида

“Оскар” мукофоти совриндори, америкалик овоз режиссёри Гэри Буржуа ёш режиссёр Мухлиса Азизованинг “Scorpion” фильмини овозлаштириш ишларида иштирок этди.

Гэри Буржуанинг фильмографиясидаги “Эверестдан чанғида тушган одам” (“Человек, который спустился на лыжах с Эвереста”) номли ҳужжатли фильм ўз вақтида “Оскар”га муносиб кўрилган.

Гэри жаҳонга машҳур “Борннинг устунлиги” (“Превосходство Борна”), “Илк қасоскор” (“Первый мститель”), “Чарли фаришталари” (“Ангелы Чарли”), “Фантастик тўртлик” (“Фантастическая четверка”) каби юзлаб фильмларда ҳам фаолият юритган.

– Мени ўзбекистонлик ёш режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда продюсер Ойбек Абдушукуров суратга олган “Scorpion” фильмига таклиф этишди. Бу саргузашт жангари фильм бўлиб, Иван Буряев унга ажойиб мусиқа ёзган. Россиялик овоз режиссёрлар – Алексей Синицын ва Дмитрий Климанов мени ҳам ушбу лойиҳага таклиф этишганда, рози бўлдим. “Scorpion” лойиҳасида мен диалоглар ва мусиқага жавоб бераман. Дмитрий Климинов ва Алексей Синицын эса овоз эффектлари ҳосил қилиш ва шовқинларга масъул, – деди Гэри Буржуа Россия нашрларидан бирида берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Scorpion” фильми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинган. “Scorpion”да бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!