Голливуднинг энг машҳур яна бир жуфтлиги ажрашди

Голливуднинг энг машҳур яна бир жуфтлиги ажрашди

Ирина Шейк ва Брэдли Купер тўрт йилдан бери бирга эдилар. Уларнинг романтик муносабатлари ва ўрталаридаги ҳурматга ҳамманинг ҳаваси келарди. Оилани эса ширингина Лея исмли қизалоқ мустаҳкамлаб турарди.

Аммо яқинда барча хорижий оммавий ахборот воситаларида Шейк ва Купернинг расман ажрашганлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақиқат жуфтликнинг кўплаб мухлисларини ҳайратга солди. Баъзилар эса бундан жуда хафа бўлишди.

Маълумот ўрнида, Ирина ва Брэдли охирги марта биргаликда жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Оскар маросимида кўринишган эди.

Аммо айтиш керакки, Брэдлининг яширин ишқий муносабати ҳақидаги миш-мишлар ўша пайтдаёқ авж олганди. Унинг кейинги севгилиси Леди Гага дея тахмин қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!