Голландияда Сovid-19 тест маркази портлатиб юборилди

Голландияда Сovid-19 тест маркази портлатиб юборилди

Нидерландиянинг шимолида жойлашган Бовенкарспел шаҳрида, 3 март куни коронавирус тест марказида портлаш юз берган.

Ҳудуд қуршаб олинган. Полиция вакили Менно Хартенбергнинг Рейтер агентлигига айтишича, портлаш қасддан қилингани эҳтимолга яқинроқ.

"У ерда портловчи восита ўрнатилган бўлиши керак", дея агентлик полициянинг сўзларини келтирган.

Оммавий ахборот воситалари воқеа 17 мартга белгиланган парламент сайловлари арафасида рўй берганига, улар аслида ҳукумат пандемия билан курашаяптими ёки йўқми, деган референдум сифатида қабул қилинишига эътибор қаратмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!