GM Uzbekistan йил бошидан бери 114 мингдан ошиқ автомобиль сотди

GM Uzbekistan йил бошидан бери 114 мингдан ошиқ автомобиль сотди

GM Uzbekistan жорий йилнинг 1 январидан 12 сентябрига қадар ички бозорда 114663 та автомобиль сотди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Хусусан, 1 июлдан 12 сентябрга қадар компания томонидан ишлаб чиқарилган 38549 дона автоулов харид қилинган.

Ўтаётган йилнинг дастлабки ярим йиллигида эса бу кўрсаткич 76087 тани ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!