GM Uzbekistan Озарбайжонга автомобиль экспортини янгилади

GM Uzbekistan Озарбайжонга автомобиль экспортини янгилади

GM Uzbekistan компанияси Озарбайжонга автомобиль савдосини янгилади. Биринчи босқичда мамлакатга R3 ва R4 моделлари етказилади, кейинчалик моделлар қатори кенгаяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ компания автомобилларини Украина, Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек Қозоғистонга экспорт қилган.

2019 йил эса GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда компания мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!