GM Uzbekistan икки кунлик “очиқ осмон остидаги савдолар”да 100 дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan икки кунлик “очиқ осмон остидаги савдолар”да 100 дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Очиқ осмон остидаги савдолар”да республика бўйлаб 100 дона автомобиль сотди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар берди.

Қайд қилинишича, шулардан 38 дона “Cobalt“, 30 дона “Lacetti“, 28 дона “Spark“ ва 3 дона “Nexia“ автомобиллари сотилган.

Савдо бўйича фаоллик Тошкент, Бухоро, Наманган, Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларида қайд этилди.

Бундан ташқари, Тошкентдаги автосалонлардан бирида бир дона “Malibu“ автомобили ҳам сотилди. Эслатиб ўтамиз, “Очиқ осмон остидаги савдолар”ига қўйилган барча автомобиллар “45 дақиқада автомобиль!” акцияси бўйича сотувга қўйилди.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!