GM Uzbekistan 2018 йилда автомобиллар таннархини 10-16 фоизга пасайтирди

GM Uzbekistan 2018 йилда автомобиллар таннархини 10-16 фоизга пасайтирди

GM Uzbekistan 2018 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархини ўртача 10-16%га пасайтирди. Бу ҳақда Ўзавтосаноат сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 29 декабрь куни GM Uzbekistan акциядорлик жамиятининг Асакадаги заводи 220 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди. Компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль дегани.

Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16% пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!