Глобал хавфсизликка дахлдор яшил ташаббус

Глобал хавфсизликка дахлдор яшил ташаббус

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Обломуродов Нарзулло Наимович ўз дастурида Дунёдаги экология йўналишидаги партиялар ва ҳаракатларининг ядровий, кимёвий ва биологик қуролларнинг тарқалишини олдини олиш ва келгусида уларни бутунлай йўқ қилиш сиёсатида фаол иштирок этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ташаббуслари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

📌Партия лидери Обломуродов “Биз келажак учун жавобгармиз” деган ғоя Ўзбекистон Экологик партияси мафкурасининг асосий йўналиши сифатида эълон қилди.

▪️Дунёдаги экология йўналишидаги партиялар ва ҳаракатларининг ядровий, кимёвий ва биологик қуролларнинг тарқалишини олдини олиш ва келгусида уларни бутунлай йўқ қилиш сиёсатида фаол иштирок этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, партия етакчисининг нафақат мамлакат ёки минтақа балки дунё миқёсида тафаккур юритишини ва стратегик ташаббусларни жахон ҳамжамияти кун тартибига қўя олиш даражасидаги глобал лидерлик хусусиятларига эга шахс эканлигини англатади.

▶️Ўзбекистон Экологик партияси ташкил қилинганига эндигина икки ярим йил бўлган бўлса-да, Обломуродовнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳозирга келиб унинг аъзолари сони салкам ярим миллион кишига етди. Бу ҳам партия лидерининг ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятини намоён қилади.

🔰Юқорида келтирилган фикр ва далиллар, Экологик партиядан Президентликка номзод Н.Обломуродовнинг етакчилик хусусиятлари ва интелекти қай даражада юқори эканлигини ифодалайди, шунингдек, ушбу лидер шахс ҳақида тарқатилаётган турли ғаразли фикр ва мулоҳазаларнинг асоссиз эканлигини яна бир бор исботлайди.

Баҳромжон СОТИБОЛДИЕВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!