Глобал қарз миқдори рекорд даражада кўпайди

A A A
Глобал қарз миқдори рекорд даражада кўпайди

 

 

 

Ўтган 2020 йилда глобал қарз миқдори рекорд даражага кўтарилиб, 281 трлн долларни ташкил этган. «Известия» маълумотига кўра, ушбу қарз миқдори жаҳон иқтисодиётига нисбатан 3,5 баравар кўп.

2020 йилда қарздорлик 24 трлн долларга ошган. Ушбу миқдор дунё бўйича рекорд даражага кўтарилган.  Масалан, 2019 йилга келиб глобал қарздорлик 10,8 триллион долларга, 2018 йилда эса атиги 3,3 триллионга ўсган холос.

Ушбу миқдорнинг қарийб ярми АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Жанубий Кореяга зиммасига тўғри келади. Ушбу давлатлар COVID-19 пандемиясига қарши курашга сарфланган маблағ туфайли ўзларини қарзга ботирганлар.

«Жаҳон иқтисодиёти келажакда қандай йўл билан бу қадар катта миқдордаги қарз маблағларини иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатмасдан камайтиришини тушуниб бўлмайди», — дейилади Халқаро молия институти ҳисоботида.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!