Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат фош этилди
1. Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар ҳамда Божона бошқармалари ҳамкорлигида Тупроққалъа туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Сурхондарё – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Ангор туманида истиқомат қилувчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахсга тегишли целлофан пакетда 490 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, у қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситасини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.
2.Бошқа ҳолатда эса “Тошкент – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Оникс” русумли автомашина йўловчи