Гитлернинг яширин хазинаси топилди

Гитлернинг яширин хазинаси топилди

Коллекционер Герхард Заунер Австриядаги Топлиц кўлининг энг паст қисмида Адольф Гитлерга тегишли бўлган узукни топди, дея хабар берди “The Daily Star”.

Заунернинг таъкидлашича, кумуш узукда Адольф Гитлернинг исми бўлиб, ичига унинг туғилган куни, ташқи қисмига эса бош суяги тасвири туширилган.

Коллекционернинг сўзларига кўра, у бу узукни 60 йилдан узоқ пайт давомида аввал ўғирлаб кетилиб, сўнг Европа бўйлаб тарқалиб кетган хазина билан биргаликда излаган.

1959 йилда коллекционер коллеждаги дўстлари билан биргалик Топлиц кўлида сузаётган пайтда фашистлар даврига оид сохта инглиз валютасида 72 миллион фунт стерлинг ҳам топган. Ҳозирда  Заунернинг шахсий коллекциясида миллий нишон, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган қурол ва портловчи моддалар мавжуд. Унинг барча топилмалари ўзи томонидан очилган музейда сақланади.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!