"Гитлернинг шахсий тимсоҳи" Москва ҳайвонот боғида вафот этди

"Гитлернинг шахсий тимсоҳи" Москва ҳайвонот боғида вафот этди

Гитлерга тегишли деб тахмин қилинаётган Сатурн номли тимсоҳ Москвадаги ҳайвонот боғида вафот этди, дея хабар бермоқда ижтимоий тармоқлар.

Шуни таъкидлаш керакки, тимсоҳ 84 ёшида ўлган, бу ушбу тур вакили учун жуда кўп ҳисобланади. Одатда тимсоҳлар 30-50 йил яшашади.

Маълумотларга кўра, Сатурн 1936 йилда АҚШда туғилган, кейинчалик уни Берлин ҳайвонот боғига олиб кетишган ва у 1943 йилда содир бўлган портлашдан сўнг қочиб кетган. Тимсоҳнинг кейинги уч йил давомида қаерда яширинганлиги номаълум. Инглизлар уни 1946 йилда топиб, СССРга топширишган.

Сатурн ҳайвонот боғида пайдо бўлганидан сўнг унинг Гитлернинг шахсий тўпламида бўлганлиги ҳақида афсоналар пайдо бўлган.

"Аммо, назарий жиҳатдан чиндан бировга тегишли бўлса ҳам - ҳайвонлар урушга ва сиёсатга аралашишмаган, уларни одамларнинг гуноҳлари учун айблаш бемаъниликдир", дейди ҳайвонот боғи ишчилари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!