Гитлер нега атом бомбасини ярата олмаган?

Гитлер нега атом бомбасини ярата олмаган?

Гитлер Германияси ўз ядро қуролини ярата олмади, чунки унинг раҳбарияти бу вазифани устувор деб ҳисобламади, немис атомчи олимлар эса бунинг учун катта молиялаштиришни сўрамади.

Бу ҳақда РИА Новостига "Курчатов институти" Миллий тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси ва миллий ядро лойиҳаси тарихчиси Андрей Гагаринский маълум қилди.

“Германия раҳбарияти буни устувор деб ҳисобламади ва уни чекланган доирада олиб боришга қарор қилди. Гитлер атом дастурига масъул бўлган олимларни ҳеч қачон қабул қилмади. Бунинг учун вақт ҳам етмади”, - деди Гагаринский.

Унинг сўзларига кўра, 1945 йил майда ядро реакторини ишга тушириш бўйича сўнгги “ҳал қилувчи”, аммо муваффақиятсиз тажрибани таниқли немис олим Вернер Гейзенберг амалга оширган.

Шундан сўнг олим яна маблағ сўрашга ботина олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!