Гибралтар тарихий ғалабага эришди

Гибралтар тарихий ғалабага эришди

Футбол бўйича Гибралтар терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Арманистонни 1:0 ҳисобида мағлуб эта олди. Ушбу учрашув аҳолиси бор-йўғи 34 минг кишини ташкил этадиган митти давлат учун тарихий воқеа бўлди: терма жамоа ўз тарихидаги илк ғалабага эришди.  

Гибралтарга ғалаба келтирган голни 30 ёшли Жозеф Чиполино киритди. У 50-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини бехато амалга ошира олди. 

Учрашувдаги ягона гол муаллифининг асосий иши офис маъмури бўлиб, бу Гибралтар ва бошқа митти давлатлар учун уларнинг терма жамоаларида бор-йўғи бир неча профессионал футболчи тўп сургани учун одатий ҳолатдир. Чиполино, шунингдек, маҳаллий «Линкольн Ред Импс» клуби аъзоси ҳисобланади.

Гибралтар ФИФАнинг расмий мусобақаларида 2016 йилдан бошлаб иштирок этиб келади. Терма жамоа ФИФАнинг терма жамоалар рейтингида 198-ўринни эгаллаб турибди. Бу терма жамоа Арманистонга қарши учрашувгача 22та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ютқазган. Охирги ўйин ҳисобга олинмаганда, гибралтарликлар рақиб жамоалар дарвозаларига 5та гол уриб, ўз дарвозаларидан 107та гол ўтказиб юборишганди.

Арманистон – Гибралтар 0:1 (0:0, 0:1)
13 октябрь, «Вазген Саркисян номидаги республика стадиони»
Гол: 0:1 – 50, пенальти Чиполина.
Арманистон – Айрапетян, Мкоян, Ароян, Амбарцумян, Оганесян, Мхитарян, Барсегян (Саркисов, 61), Казарян, Малакян (Пиццелли, 46), Мовсисян (Адамян, 69), Григорян.
Гибралтар – Голдуин, Чиполина, Оливеро, Чиполина, Понс (Эннесли, 90), Бардон, Сарджент, Эрнандес (Бритто, 85), Уокер, Кассиаро, Кумбз (Стайч, 70).
Огоҳлантиришлар: Мкоян (49), Голдуин (67), Бардон (86), Казарян (90), Чиполина (90), Стайч (90).

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!