Герцогиня Кейт Миддлтон “қовун туширди”(ми?)

Герцогиня Кейт Миддлтон “қовун туширди”(ми?)

Яқинда Кейт Миддлтон Лондондаги болалар марказига ташриф буюрди. Ҳар доимгидай, Кембриж герцогиняси ажойиб кўринишда эди. Лекин ғалати нарса юз берди...

 

Фуқаролар эса нима бўлганини пайқадилар. Қироллик оиласининг аъзоси Gucci бренди томонидан тайёрланган блузкани тескари кийиб олганди.

 

Бундан кўпчилик ҳайратда тушди. Ваҳоланки, Герцогиня хоним замонавий ва бежирим услубнинг рамзи ҳисобланади. Бундан ташқари, Кейт аввал ҳеч ҳам киймаган шимда омма олдида намоён бўлди.

 

Баъзи инглизлар Кейтнинг атайлаб блузкани тескари кийганлигини айтишмоқда. Чунки Gucci томонидан тайёрланган либоснинг бичими шундай кўринишга эга.

 

Нима бўлишидан қатъи назар, Кейт Миддлтон болалар билан яхши вақт ўтказарди ва айни пайтда ота-оналари билан суҳбатлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!