Героин савдосига чек қўйилди

Героин савдосига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБга Ш исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, унда, Тўрткўл шаҳрида яшовчи «Ж» исмли шахс гиёҳвандлик моддасини сотиш ва истеъмол қилиш билан шуғулланиб юрганлигини ҳамда унинг жиноятига чек қўйишда ўз хоҳиши билан ёрдам беришини маълум қилган.

Ушбу аризага асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ Мискин бекати бўлинмаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 24 август куни тезкор тадбир ўтказилиб Тўрткўл темир йўл бекати ҳудуди бўйлаб юрган Тўрткўл тумани Нукус кўчасида яшовчи 1991 й.т. Н.Ж. тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, ёнидан қоғоз бўлагига ўралган 0.07 грамм «героин» гиёҳвандлик моддаси (ЭКБнинг хулосасига кўра) борлиги аниқланиб, ушланган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида Н.Ж. ушбу моддани Тўрткўл шаҳрида яшовчи Р.А.дан сотиб олганлиги ва ушбу шахсни қўлга олишда ўз хоҳиши билан ёрдам бериши ҳақида маълум қилган.

Шу куни давом эттирилган тезкор тадбир давомида, Нукус кўчаси 22-сонли мактаб олдида Тўрткўл тумани К.Отаниёзов кўчасида яшовчи, 1977 й.т. Р.А. фуқаро Н.Ж.га 0.04 грамм «героин» гиёҳвандлик моддасини (ЭКБ хулосасига кўра) 300 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди ҳамда 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!