Германиялик шифокорлар: Навальний узоқ вақт даволаниши мумкин 

Германиялик шифокорлар: Навальний узоқ вақт даволаниши мумкин 

Россия ҳукумати ва Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навальний оғир аҳволга тушиб касалхонага олиб келинганидан хабарингиз бор. Айни пайтда Берлинда давоналаётган Навальний реанимация бўлимида қолмоқда.

Уни даволаётган немис шифокорларининг айтишича, Навальнийнинг заҳарланишидан кейин унинг соғлигидаги узоқ муддатли касаллик асоратлари қандай бўлишини тахмин қилиш ҳозирча имконсиз.

“Алексей Навальнийнинг соғлиги ҳамон оғирлигича қолмоқда. Унинг узоқ муддат даволаниши кутилмоқда. Анча вақт ўтганидан кейин унинг соғлигида мазкур заҳарланишнинг қайси асоратлари юзага келиши мумкинлигини айтишнинг ҳозирда иложи йўқ” деб ёзди Берлиндаги Шарите касалхонаси ўзининг "Твиттер" саҳифасига.

Бундан аввал Германия ҳукуматининг матбуот котиби Навальний «Новичок» билан заҳарлангани ҳақида маълум қилганди. Бундай заҳарлаш усулидан совет даврида фойдаланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!