Германиялик футболчи акулаларга ем бўлди

Германиялик футболчи акулаларга ем бўлди

АҚШнинг «Гастинг Бронкос» клуби футболчиси Эрик Биригитти Автралиядаги таътил вақтида фожиали ўлим топди.

21 ёшли германиялик футболчи қояли соҳилда сайр қилиб юрган вақтда кутилмаганда сирпаниб, сувга тушиб кетади. Дэнгиз тўлқинлари уни шу заҳотиёқ оқизиб кетган.

Футболчининг дўстлари унга ёрдам беришга уринади, бироқ ҳаракатлар самара бермайди. Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизмати етиб келади. Тунга бориб денгиздан футболчининг тана қисмлари топилади.

Дастлабки маълумотларга асосан, Биригиттига очиқ денгизда акулалар ҳужум қилган. Бироқ у вақтда футболчи тирик ҳолатда бўлгани ёки жони узилгани ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!