Германиялик фермер жўхори даласида Трамп ва Путин болалар қиёфасида тасвирланган лабиринт барпо этди

Германиялик фермер жўхори даласида Трамп ва Путин болалар қиёфасида тасвирланган лабиринт барпо этди


​Бенедикт Люнеманн 2009 йилдан бери майдони 20 минг квадрат метр бўлган даласида куннинг долзарб мавзуларига бағишланган лабиринтлар барпо этиб келмоқда. Бу сафар у Путин ва Трампни танқид остига олди.

​Сиёсатчилар болалар кўринишида тасвирлангани, Трамп эса қўлида ер шари шаклидаги тўпни тутиб турганидан ташқари, лабиринт ичида ташриф буюрувчиларни викторина кутмоқда.

​Саволлардан бири шундай берилган:

"Америка Президенти нимага бўйсуниши керак?"

​Жавоб вариантлари:
▪️ қонун ва тартибга,
▪️ шовқин ва хаосга,
▪️ онасининг қоидаларига.

​Каппенбергдаги жўхори лабиринти жумадан якшанбагача, Ҳеллоуин байрамига қадар меҳмонларни кутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар