Германиядаги кимё заводида кучли портлаш юз берди

Германиядаги кимё заводида кучли портлаш юз берди

Германиянинг ғарбий қисмидаги "Chempark" кимё заводида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда lenta.ru кимёвий ва фармацевтика компанияси оператори "Currenta" вакили Матиас Шайтхауэрга асосланиб хабар бермоқда.

Ҳодиса Леверкузен шаҳрида содир бўлган. Интернетда тарқалган лавҳаларда завод биносида кучли ёнғин ва қалин қора тутун акс этган.

Компания вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда ўт ўчирувчилар портлаш содир бўлган жойда иш олиб бормоқда. Мутасаддилар завод яқинидаги ҳудудларнинг аҳолисидан дераза ва эшикларни ёпиб қўйиш сўраган.

Айни пайтда тезкор гуруҳ воқеа сабабларини аниқламоқда. Ҳозирча жабрланган ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!