Германияда йирик операция ўтказилди. Сабаби...

Германияда йирик операция ўтказилди. Сабаби...

Немис полицияси бугун, 7 декбарь куни Бундестагга (Германия парламенти) бостириб киришни режалаштирган ўнг қанот экстремистларига қарши кенг кўламли операция ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости “Spiegel” журналига асосланиб, хабар берди.

Нашр хабарига кўра, Германия полициясининг махсус топшириқлар бўлинмаси (“спецназ”) бир вақтда 11 та федерал ўлкада операцияга ўтказмоқда. Қайд этилишича, Германия бош прокурори ва Жиноят полицияси федерал бошқармаси (ЖПБ) топшириғига кўра, ўнглар террор ташкилотига аъзо бўлган ёки уни қўллаб-қувватлаган 25 нафар эркак ва аёл қўлга олинган.

Нашрнинг ёзишича, 130 дан ортиқ уй, идора ва бошқа бинолар тинтув қилинмоқда ёки аллақачон тинтув қилинган.

Таъкидланишича, гумонланувчиларнинг режалари орасида, хусусан, “Бундестагга қуролли ҳужум уюштириш ва сиёсатчиларни ҳибсга олиш” ҳам бўлган. Шунингдек, хавфсизлик кучларининг айрим вакиллари террорчи гуруҳ билан бирдамлигини кўрсатиши, бу эса “тўнтариш”га олиб келиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!