Германия қочқинлар туфайли ўта оғир вазиятга тушиб қолди

Германия қочқинлар туфайли ўта оғир вазиятга тушиб қолди

Германия қочқинлар билан боғлиқ вазият туфайли ўта оғир аҳволда, деди Баден-Вюртемберг адлия вазири Марион Гентгес.

“Бошпана изловчилар сонининг тез суръатлар билан ўсиши давом этаётгани сабабли, биз мамлакат сифатида ва айниқса маҳаллий ҳукуматларимиз ҳозир ҳам, келажакда ҳам ўта стрессли вазиятга дуч келишда давом этамиз”, - дея Гентгеснинг сўзларини келтиради Die Welt.

Унинг таъкидлашича, Баден-Вюртемберг Украинадан 139 минг қочқинни ва бошқа мамлакатлардан 22 минг кишини қабул қилган.

Шунингдек, гуманитар ёрдам доирасида 3 минг киши етиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!