Германияда қарийб 3,5 минг қочқин бола йўқолиб қолган

Германияда қарийб 3,5 минг қочқин бола йўқолиб қолган

Германиянинг Deutsches Kinderhilfswerk гуманитар ташкилоти йўқолиб қолаётган қочқин болалар сони ортаётганидан хавотир билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, полиция рўйхатида 13 ёшдан кичик 902 нафар қочқин ва 14-17 ёшдаги 2500 нафардан зиёд бола изсиз йўқолгани қайд этилган. Уларнинг қаерда экани номаълум. 

2018 йилнинг сўнгги чорагида 13 ёшдан кичич қочқин болалар орасида йўқолганлар сони ортган. Deutsches Kinderhilfswerk вакилларининг айтишича, бу ҳолат “ғалати”, чунки Германияга келаётган қочқинлар сони камаймоқда. Ташкилот раҳбари Хольгер Хофман Европага қочиб келаётган болаларни ҳимоялаш чораларини яхшилашга чақирди.

Missing Children Europe ноҳукумат ташкилоти эса жиноий гуруҳларнинг қочқин болаларга қизиқиши ортганидан огоҳлантирди. Жиноятчилар муҳожирларни жойлаштириш марказларидаги вояга етмаганларга у ерларни тарк этишлари учун руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.

Missing Children Europe маълумотига қараганда, 2018 йилнинг апрель-май ойларида Германия чегарасида катталар ҳамроҳлигисиз келган 381 нафар бола тўхтатилган. Уларнинг аксар қисми афғонистонлик, эритреялик ёки марокашликдир. Болаларнинг 29 нафари ватанига қайтариб юборилган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!