Германияда парламент сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда

Германияда парламент сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда

Германияда бугун Бундестагга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Якшанба куни соат 08:00 да (Тошкент вақти билан 11:00) бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилди. Маълумотларга қараганда, Германиянинг 60,4 миллион аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга. Айнан улар парламентнинг бўлажак таркибини аниқлаб беришади. Сайловлардан сўнг мандатларни тақсимлаш асосида Бундестагда янги канцлер раҳбарлигида янги ҳукумат шакллантирилади.
Канцлер лавозимга Христиан-демократик иттифоқи-Христиан-социал иттифоқи (ХДИ-ХСИ) сиёсий кучидан Армин Лашет, Германия социал-демократик партиясидан Олаф Шольц ва “Яшиллар” партиясидан Анналена Бербок асосий даъвогарлар саналноқда.
Бундестагдаги ўрин учун рекорд даражадаги 6 211 нафар номзодлар, жумладан, 2 024 нафар аёл кураш олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!