Германияда Нурмагомедов—Макгрегор жангининг "нусха"си бўлиб ўтди (видео)

Германияда Нурмагомедов—Макгрегор жангининг "нусха"си бўлиб ўтди (видео)

Германияда бўлиб ўтган жанг Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги тўқнашувни эслатиб юборди.

Гап шундаки, Омер Солмаз рақиби Феликс Шиффартни аёвсиз калтаклади. Ҳатто Шиффарт оёқлари билан ҳам ўзини ҳимоя қила олмай қолди. Германиялик спортчининг мураббийлари таслим бўлганликни билдирувчи сочиқ ташлади, аммо рефери жангни тўхтатмади. Оқибатда дастлаб Шиффартнинг мураббийлари, кейин эса Омернинг мураббийлари рингга сакраб тушишди ва муштлашув бошланиб кетди.

Бу ҳолатнинг Конор ва Ҳабиб жангидан биргина фарқи, доғистонлик спортчи ташқарига сакраб чиққан ва муштлашув рингдан ташқарида бўлганди. Бу ерда эса аксинча. Қолаверса, рефери Омар Солмазни ғолиб деб эълон қилишга улгурди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!