Германияда номаълум ҳайдовчи карнавал иштирокчиларини босиб кетди

Германияда номаълум ҳайдовчи карнавал иштирокчиларини босиб кетди

Германиянинг Фолкмарзен шаҳрида номаълум ҳайдовчининг карнавал иштирокчиларини автомобили биланбосиб кетди.

Қайд этилишича, 29 ёшли ҳайдовчи маҳаллий аҳоли вакили бўлган. Полиция ҳайдовчини ҳозирча сўроқ қила олмаслигини маълум қилган ва бунинг сабабига аниқлик киритмаган.

Автомобил Германиянинг Волкмарзен шаҳрида (Гессе федерал штати) ўтказилган карнавалда оломон орасига кириб кетди. 30 киши жароҳат олди, деб хабар берди Bild. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кумушрангли Мерседес минивэн маҳаллий вақт билан соат 14:30 атрофида Росенмонтаг карнавалида оломон орасига кириб, яна 30 метрни босиб ўтди.

Ҳайдовчи қўлга олинган. Унинг 29 ёшда эканлиги маълум, уни сўроқ қилишмоқда. Полициянинг таъкидлашича, у автомашинани одамларга йўналтирган, аммо ҳозирча теракт ҳақида гап йўқ.

Маҳаллий hna.de ҳна.де портали гувоҳларнинг сўзларига асосланиб, ҳайдовчи тўсиқни айланиб ўтиб, оломонга қарата газни босганини айтади. "Гувоҳларда ҳайдовчи биринчи навбатда болаларни нишонга олди, деган таассурот пайдо бўлган, аммо бу ҳали тасдиқланмаган", - дейилади нашрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!