Германияда масжидлар очилди, лекин жума намози ўқилмайди

Германияда масжидлар очилди, лекин жума намози ўқилмайди

Германияда коронавирус тарқалиши муносабати билан ёпилган ибодатхоналар босқичма-босқич очила бошлади, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.   

Икки ойдан кейин масжидлар ҳам очилди. Намозхонлар гигиена ва ижтимоий масофа қоидасига риоя қилишлари зарур. Ҳозирча фақат бомдод, пешин ва аср намозларини жамоат бўлиб адо этишга рухсат этилди. Шом, хуфтон ва жума намозлари учун чеклов давом этади.

Бугун бомдод намозига келганлар масжидларга қўлларини антисептик восита билан тозалаган ва юзларига ҳимоя ниқоби таққан ҳолда киришди. Жойнамозларини ҳам ўзлари билан бирга олиб келишди, сафлар орасига 2 метрлик масофа қўйилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!