Германияда мактаб ўқитувчилари етишмаяпти?!

Германияда мактаб ўқитувчилари етишмаяпти?!

Германиялик мутахассислар таълим тизимига оид хавотирли рақамларни эълон қилишди: мамлакатда мактаб ўқитувчиларининг жиддий етишмовчилиги кузатилмоқда ва бу кўрсатгичлар келгуси йилларда янада ошади.

Тегишли хулоса Бертелсманн жамғармаси мутахассислари томонидан қабул қилинди. Бу ҳақида «n-tv» канали хабар бермоқда.

Жамғарма томонидан олиб борилган янги тадқиқотга кўра, мамлакат бўйлаб, айниқса, бошланғич мактабларда 15,3 минг ўқитувчилар етишмайди.

Германия Федерал статистика бюросининг демографик прогнозларига асосланиб, тадқиқотчилар 2025 йилга келиб 26 минг ўқитувчи этишмовчилигини хулоса қилишди (ҳозиргига нисбатан 42 фоиз кўп дегани).

Таъкидланишича, асосан, кам таъминланган оилалар фарзандлари таҳсил оладиган кунлик мактаблар сонининг кўпайиши ўқитувчилар сонини қўшимча равишда оширишни талаб қилади.

Тадқиқот муаллифлари ўз таҳлилларини «уйғониш учун сигнал» деб аташмокда.

Эслатиб ўтамиз, бу маълумотлар Германия васийлик органлари томонидан тақдим этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!