Германияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Германияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Германияда коронавируснинг иккинчи тўлқини аллақачон бошланган ва биринчисига қараганда кучсиз бўлиб чиқди, деди Marburger Bund шифокорлар иттифоқи раҳбари Зузанне Йона.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирусга чалиниш бироз ўсган, шунинг учун эҳтиёт чораларини унутмаслик керак.

Augsburger Allgemeine нашри билан суҳбатда шифокор янги тўлқинни март-апрел ойларининг катастрофик ҳолати билан таққослаб бўлмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Германия соғлиқни сақлаш тизими беморларни даволашга тўлиқ тайёр ва жиддий аҳволдаги беморлар сони камайишда давом этмоқда.

Шифокорлар касаба уюшмаси раҳбарининг таъкидлашича, ушбу босқичда ниқоб кийишдан бош тортиш машинада хавфсизлик камарларидан воз кечишга тенгдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!