Германияда кеча қанча одам коронавирус қурбони бўлди?

Германияда кеча қанча одам коронавирус қурбони бўлди?

Германияда кеча коронавирусга чалинганлар сони 4751 га ошди ва 57298 кишини ташкил этди, якшанба куни 66 киши касалликдан ҳалок бўлди, дея хабар беради Роберт Коч институти душанба куни.

Бир кун олдин, институт умумий 52547 киши вирусга чалингани ва 389 нафари вафот этганлиги ҳақида хабар берган. Вафот этганларнинг умумий сони ҳозир 455 кишини ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибига кирувчи Роберт Коч институти мамлакатда касалланиш даражаси бўйича статистик маълумотларни олиб боради, аммо унинг маълумотлари кунига бир марта эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларининг маълумотларидан фарқ қилади. Институт раҳбарияти илгари маълумотлардаги тафовутлар ҳақида хабардорлигини билдирган ва буни "вақтинчалик" кечикиш ва минтақавий бўлимларнинг расмий ҳисоботларини бирлаштириш зарурати билан изоҳлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!