Германияда ҳайдовчисиз трамвай пайдо бўлади

Германияда ҳайдовчисиз трамвай пайдо бўлади

Потсдам шаҳрида дунёдаги илк ҳайдовчисиз трамвай синовдан ўтказилмоқда, деб хабар берди Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси.

Синов давомида трамвай олти километр масофани муваффақиятли босиб ўтган.  

Синов вақтида ҳар эҳтимолга қарши трамвай кабинасида ҳайдовчи ҳам бўлиб турган.

Нашрнинг қайд этишича, Потсдам кўчаларида бу транспорт қатнови йўлга қўйилиши учун бир оз вақт керак: трамвайларни бошқарувчи компьютерлар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари, масалан машиналар билан "ўзини қандай тутишни ўрганиши" лозим. Шунинг учун ҳозирча трамвай йўловчиларни мунтазам равишда ташишига рухсат берилмади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!