Германияда Европарламент ва Бремен ерларининг қонун чиқарувчи органига сайловлар ўтказилмоқда

Германияда Европарламент ва Бремен ерларининг қонун чиқарувчи органига сайловлар ўтказилмоқда

Якшанба куни Германияда Европа парламенти ва Бремен федерал ери парламентига сайловлар бошланди. ТАССнинг хабар беришича, сайлов участкалари соат 08:00 да очилган.

Европа сайловларида Германиядан 64,8 миллион одам овоз бериш ҳуқуқига эга. Мамлакатнинг 41 партияси ушбу сайловларда иштирок этиши мумкин. Германия Европа парламентига 96 депутатни юборади. ГФРдан бўлган асосий номзодлар орасида Еврокомиссия раҳбарлигига даъвогар Европа Халқ партияси вакили Манфред Вебер, Германия Адлия вазири Катарина Барлей кабилар бор.

Бугун шунингдек, мамлакатнинг қатор ҳудудларида маҳаллий бошқарув органларига сайловлар бўлиб ўтяпти. Сайлов участкалари 18:00 да ёпилади ва дастлабки натижалар бугуннинг ўзида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!