Германияда электр подстанцияси ёнидан шубҳали буюм топилди
Германия ғарбидаги Дормаген шаҳрида электр подстанцияси яқинидан шубҳали буюм топилди. Бу ҳақда N-TV хабар берди.
"Кёльн ва Дюссельдорф оралиғида жойлашган Дормагендаги подстанцияда шубҳали буюм топилганидан сўнг, полиция воқеани эҳтимолий диверсия сифатида текширмоқда", — дейилади хабарда.
Полиция вакилларининг билдиришича, топилган буюм портловчи қурилма бўлиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар атрофдаги бошқа электр подстанцияларини ҳам текширмоқда. Тергов давом этяпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
