Германия Украинага 350 дан ортиқ генератор юборади

Германия Украинага 350 дан ортиқ генератор юборади

Германия Украинага 350 дан ортиқ электр генераторларини жўнатади ва энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун 56 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам беради, деди Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебештрайт.

Аввалроқ G7га ҳозирда раислик қилаётган Германия НАТОнинг Бухарестдаги саммити доирасида Украинадаги энергетика инқирозини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказган эди.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбокнинг айтишича, йиғилиш иштирокчилари 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтадиган халқаро конференция олдидан Украинанинг энг долзарб устувор йўналишлари ва эҳтиёжларини тушуниш ва аниқлашга ҳаракат қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!