Германия Украинага 216 миллион евро миқдоридаги 18 та RCH-155 гаубитсаларини топширишни маъқуллади

Германия Украинага 216 миллион евро миқдоридаги 18 та RCH-155 гаубитсаларини топширишни маъқуллади

Германия ҳукумати Украинага қиймати 216 миллион евро бўлган 18 та RCH-155 гаубитсаларини топширишни маъқуллади, деб ёзади Welt am Sonntag газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, гаубитсалар Украина армиясига 2025 йилдан кечиктирмай етказилади.

Қайд этилишича, Украина расмийлари уларга Германиянинг Krauss-Maffei Wegmann (KMW) қурол-яроғ компаниясидан буюртма бериш ниятида.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Ғарб давлатлари Украина армиясига ҳалигача Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни етказиб бермагани, Германия эса буни биринчи бўлиб амалга оширишдан бош тортаётгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!