Германия ТИВ: «Эроннинг яккалаб қўйилиши Яқин Шарқда талотўпни келтириб чиқаради»

Германия ТИВ: «Эроннинг яккалаб қўйилиши Яқин Шарқда талотўпни келтириб чиқаради»

Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас “Пассауэр нойе прессе” газетасига берган интервьюсида АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларни қайта жорий этишини хато деб атаб, бу қарор минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

“Эронда биз Ироқ ва Ливияда кўрган алғов-далғовлар юз берса, шундоқ ҳам нотинч минтақа янада беқарорлашади”, – деди вазир.

У Эроннинг жўғрофий жиҳатдан Европага яқинлигини назарда тутган ҳолда шундай деди:

“Тузум алмашишига умид қилган ҳар ким бу бизга каттароқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслиги лозим. Эроннинг яккалаб қўйилиши радикал ва фундаментлар кучларнинг кучайишига сабаб бўлиш эҳтимоли бор”.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!