Германия Ташқи ишлар вазири яна Россия билан Украина бўйича мулоқот қилмоқчи

Германия Ташқи ишлар вазири яна Россия билан Украина бўйича мулоқот қилмоқчи

Германия Ташқи ишлар вазири АҚШга сафари олдидан яна Россия билан Украина бўйича мулоқот қилмоқчи эканини маълум қилди.

"Россия ҳақида сўз борганида, европаликлар ва АҚШ ҳукумати яхши тушунади-ки, Россиянинг ҳаракатлари жиддий тус олмоқда ва чиқиш йўли фақат мулоқот орқали бўлиши мумкин. Биз бу ҳақда Россия ҳукуматига ўтмишда ҳам бир неча марта очиқ айтганмиз. Ҳозир биз ҳал қилувчи босқичга кирмоқдамиз, бунда турли даражаларда муҳим музокаралар кутилмоқда", — деб таъкидлади Аннелена Бербок.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар европаликларнинг энг кучли иттифоқчиси ҳисобланади.

Германия вазири Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб боради.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!