Германия собиқ президентининг ўғлининг қотили 12 йилга қамалди

Германия собиқ президентининг ўғлининг қотили 12 йилга қамалди

Берлин суди Германия собиқ президентининг ўғли доктор Фритц фон Вайцзеккерни ўз маърузаси пайтида оғир жароҳатлаган жиноятчини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек айбланувчини руҳий касалликлар камерасига жойлаштириш тўғрисида қарор чиқарди.

Бу ҳақда Германиянинг “Tageszeitung” нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Германия собиқ президентининг ўғли доктор Фритц фон Вайцзеккер 2019 йилнинг 19 ноябрида бўйин қисмига урилган пичоқ натижасида вафот этган эди.

Қайд этилишича, Рейнланд-Пфальц шаҳрининг 57 ёшли фуқароси шифокор Фритц фон Вайцзеккерни отаси 60-йилларда “Boehringer Ingelheim” кимёвий компаниясини бошқаргани учун ўлдирган.

Компания Вьетнам уруши учун ҳалокатли токсинларни етказиб берган. Рихард фон Вайцзеккер 2015 йилда вафот этганлиги сабабли, тажовузкор ўғлини нишон сифатида танлаган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!