Германия Польшанинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага топшириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади

Германия Польшанинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага топшириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади

Аввалроқ, немис расмийлари Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Польша чегарасига кўчиришни таклиф қилган эди. Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак эса Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Украинага топшириш мақсадга мувофиқ бўлишини маълум қилди.

"Бу Украинани кейинги талофатлардан ва энергия тизимига бериладиган зарбалардан ҳимоя қилади ва шарқий чегарамиз хавфсизлигини оширади", — дейди Польша Мудофаа вазири.

Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехт НАТОга аъзо давлатлар Берлин томонидан Польшага ваъда қилинган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тўғридан-тўғри Украинага ўтказиш имкониятини муҳокама қилиш тарафдори эканини билдирди.

Вазирнинг таъкидлашича, Patriot тизимлари НАТОнинг интеграциялашган ҳаво ҳужумидан мудофааси таркибига киради ва улардан НАТОга аъзо давлатлардан ташқарида фойдаланиш альянс томонидан умумий маъқулланишни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!