Германия парламенти Голодоморни украиналикларнинг геноциди сифатида тан олди

Германия парламенти Голодоморни украиналикларнинг геноциди сифатида тан олди

Бундестаг резолюция қабул қилди, унда 1931—32 йилларда Украина ССР деҳқонларининг озиқ-овқат маҳсулотларини мусодара қилиш бўйича Сталин ҳукумати томонидан қилинган сиёсат украиналикларнинг геноциди деб тан олинди.

"Очликдан оммавий ўлим ҳосил етишмовчилигининг натижаси эмас, балки Иосиф Сталин давридаги Совет Иттифоқининг сиёсий раҳбарияти жавобгарлиги эди. Голодомор инсониятга қарши жиноят, бугунги нуқтаи назардан, унинг тарихий ва сиёсий таснифи геноциддир", — деди Бундестаг депутатлари.

Ҳужжатни ХДС, Социал-демократлар, Яшиллар партияси ва Эркин демократик партия депутатлари киритган. "Германия учун муқобил" ва Сўллар (Die Linke) уни қўллаб-қувватлашдан бетараф қолганига қарамай, кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Голодомор — Совет иттифоқи томонидан сунъий равишда олиб борилган очарчилик сиёсати. Ҳозирги Қрим, Россия ва Украинага қарашли Кубан ўлкасида амалга оширилган бу сиёсат натижасида 8 миллионга яқин инсон очарчиликдан ҳалок бўлган. Совет даврига оид ҳужжатларнинг архивдан очилмаслиги сабабли бу борадаги аниқ сонларни билишнинг имкони йўқ. Шунга қарамай, мутахассислар ўша даврдаги Украина аҳолисининг 1/4 қисми очарчиликдан ҳалок бўлганини таҳмин қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!