Германия нега кўмирдан воз кечяпти?

Германия нега кўмирдан воз кечяпти?

Германияда 2038 йилгача кўмирдан фойдаланишдан воз кечишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Қонунга мувофиқ кўмир қазиб олиш корхоналари жойлашган ҳудудлар давлатдан 40 миллиард евро миқдорида ёрдам олади. 

Германия иқтисодиёт ва энергетика вазири Петер Альтмайер кўмирдан воз кечишни “авлодларнинг тарихий лойиҳаси” деб атади. Унинг айтишича, Германияда кўмир саноати тарихга айланмоқда. “Биз шу тарзда иқлимни ҳимоялаш лойиҳасининг муваффақиятига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Бизнинг мамлакатда атмосферага чиқаётган углерод диоксидининг учдан бир қисми қўнғир кўмирда ва тошкўмирда ишлайдиган электр станцияларига тўғри келади”, – деди вазир. 

Яшиллар партияси вакиллари эса ҳукуматни сусткашликда айблади. Уларнинг фикрича, Германия 2030 йилдаёқ кўмирдан воз кечиши мумкин. 

Германия нафақат кўмирдан, балки атом электр станцияларининг ҳам баҳридан ўтмоқда. Бундай станциялар 2022 йилгача буткул ёпилади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!