Германия музлатилган давлат маблағларини Россиядан Украина фойдасига олиб чиқиш вариантларини кўриб чиқмоқда

Германия музлатилган давлат маблағларини Россиядан Украина фойдасига олиб чиқиш вариантларини кўриб чиқмоқда

Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаевнинг айтишича, Германия Россиядан музлатилган давлат маблағларини Украина фойдасига олиб чиқиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда “Известия” ёзади.

Унинг сўзларига кўра, агар бу борада низолар юзага келса, гап фақат мусодара қилиш режаларини қонуний асосда тўғри асослаб бериш ва уларга асосли шакл бериш ҳақида бормоқда.

“Аммо ҳамкасбларимиз алданмасликлари керак. Бундай қадам Германия юрисдикциясининг хорижий капитал учун жозибадорлиги нуқтаи назаридан ҳалокатли бўлади, шунингдек, бизнинг жавоб қадамларимизни келтириб чиқаради», - деди Нечаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!